76
ЎЗБЕК
солманг. Нимагаки, буғ чиқиши учун
жой қолиши лозим.
• Кўпроқ овқат пиширилганда вақти-вақти
билан уни аралаштириб туриш лозим
бўлади. Аралаштирганда эҳтиёт бўлинг,
қисқич ёки қўлқоп кийиб, тутқичи узунроқ
бўлган ошхона асбобини ишлатинг.
• Туз билан зираворни овқат пишаётган
вақтда солманг.
• Сув
йиғиладиган
идишга
(6)
тўпланадиган гўшт ва маҳсулот селини
шўрваларга ишлатсангиз пиширган
овқатингиз айниқса хуштаъм бўлади.
• Музи тўла эриган маҳсулотларнигина
ишлатинг.
УЧТА БУҒЛАШ ИДИШИ ҲАМ
ИШЛАТИЛГАНДАГИ ҚОИДАЛАР
•
Каттароқ бўлак маҳсулотни пастки
буғлаш идишига солинг.
• Юқоридаги буғлаш идишига қўйилган
маҳсулотдан чиқадиган сел пастки
идишлардаги маҳсулотнинг устига
оқиб тушади. Шунинг учун маҳсулотни
буғлаш идишига жойлаганда бирининг
мазаси иккинчисининг мазасини
бузмаслигига эътибор беринг.
• Гўшт, парранда гўшти ва сабзавот
пиширганда гўштни пастдаги идишга
солинг. Шунда ҳом гўштдан чиқадиган
сел сабзавот устига тушмайди.
• Юқорига қўйиладиган идишда овқат 5
дақиқа кўпроқ вақт пишади.
• Ҳар хил вақтда пишадиган маҳсулот
турларини бирга пиширганда кўпроқ вақт
пишадиганини пастки идишга солинг.
Юқоридаги идишга солинган маҳсулот
пишганда уни олиб қуйиб пастки идиш
қопқоғини ёпиб пиширишни яна давом
эттиришингиз мумкин.
ҚАСҚОННИ ТОЗАЛАШ
• Тозалашдан олдин қасқонни электрдан
узиб совушини кутиб туринг.
• Электр шнури, вилкаси ва қасқоннинг
ўзини сувга солиш таъқиқланади.
• Қасқоннинг буғ савати, сув тўпланадиган
идиши, устки қопқоғи ва ташқарисини
тозалаганда қириб тозалайдиган
воситаларни ишлатманг.
• Буғлаш идиши, гуруч пишириладиган
идиш, сув тўпланадиган идиш ва
қопқоғини идиш ювиш воситаси билан
ювиш тавсия этилади. «Оҳиста ювиш»
ҳолатига қўйиб идиш ювиш машинасига
солиб ювиш ҳам мумкин.
• Тўрли филтрини (11) олиб ювинг.
• Қасқон ташқарисини нам мато билан
артиб олинг.
• Буғлаш идишларини доим ювиб туринг.
ҚУЙҚАНИ ТОЗАЛАШ
Қасқон 2-3 ой ишлатилгандан сўнг
қизитиш воситаларида қуйқа пайдо
бўлиши мумкин. Бу ҳолат табиий ва
сувнинг қаттиқлигига қараб турлича
бўлиши мумкин. Қасқон меёрида ишлаши
учун тўпланган қуйқани вақти-вақти билан
тозалаб туриш лозим бўлади. Бунинг учун
қуйидаги амални бажариш лозим:
• МАХ ҳолатига келгунга қадар сув
солинадиган идишига сирка солинг.
ЭСИНГИЗДА
БЎЛСИН:
қуйқани
кетказиш учун
ҳеч қачон
кимёвий
воситаларни ишлатманг.
• Сув тўпланиш идишини (6), битта
буғлаш идишини (1, 2, 3) қўйиб
қопқоғини (5) ёпингда қасқонни 20-25
дақиқа ишлашга қуйинг.
ДИҚҚАТ!
Агар сирка сув идишидан тошиб
кетса қасқонни ўчириб, эҳтиёт бўлиб
ортиқча сиркани тўкиб ташланг.
•
Таймер ўчгандан сўнг қасқонни
электрдан узиб, сиркани тўкиб
ташлашдан олдин, совушини кутиб
туринг.
• Сув идишини (6) совуқ сувда ювинг, яна
бир марта сув солинг. Шундан сўнг сув
тўпланиш идишини (6), битта буғлаш
идишини (1, 2, 3) қўйиб қопқоғини (5)
ёпингда қасқон таймерини 5 дақиқа
ишлашга қуйинг.
1557.indd 76
1557.indd 76
14.02.2008 9:15:38
14.02.2008 9:15:38