72
ЎЗБЕК
•
Электр шнури ва электр вилкаси
шикастланган жиҳозни ишлатманг.
Жиҳозни таъмирлаш ва кўрсатиш
учун ваколати бор устахоналарга олиб
боринг.
• Жиҳоз фақат уй шароитида ишлатиш
учун мўлжалланган.
УШБУ ҚЎЛЛАНМАНИ САҚЛАБ ОЛИБ
ҚЎЙИНГ.
БИРИНЧИ МАРТА ИШЛАТИШДАН
ОЛДИН.
• Қасқонни идишидан олиб ўралган
қоғозларини олиб ташланг.
• Буғлаш идишларини (1, 2, 3) , гуруч
ва шўрва пишириладиган идиши (4),
қопқоғи (5), сув тўпланадиган идишини
(6) юмшоқ ювиш воситаларини ишлатиб
ювиб олинг.
• Ювиб бўлгандан сўнг яхшилаб чайинг,
қуруқ мато билан артиб қуритинг.
• Сув солинадиган идиш (10) ичини нам
мато билан артиб олинг.
ИШЛАТИШ ТАРТИБИ
• Қасқонни текис, қўзғомайдиган жойга
қўйинг.
• Буғ чиқариш мосламасини (7) қўйинг.
• Сув солинадиган идишдаги (10) махсус
белгиланган жойга тўрли филтрни (11)
қўйинг.
• МАХ ёзуви кўрсатилган жойга етгунга
қадар сув солинадиган идишига (10)
совуқ сув қуйинг.
• Сув идишига сувни икки хил усулда
қуйиш мумкин. Биринчи усулда
сув қасқондаги сув қуйиш жойидан
қуйилади (9) (1-расм). Иккинчи усулда
эса сувни сув идишининг ўзига қуйиш
мумкин бўлади (2-расм).
• Таом пишаётганда қасқон ичидаги сув
керагидан кам эканлигини кўрсангиз,
буғлаш идишларини олмасдан, сувни
сув қуйиш жойидан (9) қуйиш мумкин
булади (1-расм).
• Филтрланган сув ишлатинг. Нимагаки
бундай сувнинг қаттиқлиги кам
бўлгани учун сув иситиш қисмларида
қуйқа пайдо бўлмайди. Сувни МАХ
белгисидан ошириб қуйманг.
Огоҳлантириш
−
Сувга туз, мурч, зиравор, гиёҳлар,
мусаллас, сардак ва бошқа суюқликлар
солиш таъқиқланади. Акс ҳолда жиҳоз
бузилиши мумкин.
−
Ҳар сафар янги таом пиширганда
қасқондаги сувни алмаштиринг.
• Сув тўпланадиган идишни (6) сув
солинадиган идиш (10) устига қўйинг
ва у тўғри ўрнатилганини текшириб
кўринг.
• Сув тўпланадиган идиш (6) устига
буғлаш идишларининг (1, 2, 3) биттаси
ёки бир нечтасини қўйинг.
• Буғлаш идишини қопқоқ (5) билан
ёпинг.
• Электр
вилкасини
розеткага
улаганингизда сигнал эшитилиб суюқ
кристалли дисплей ишлайди. Шундан
сўнг қасқон 45 дақиқа ишлашга тайёр
бўлади.
Эслатма:
Агар 1 дақиқа давомида қасқон
ишлатилмаса яна сигнал эшитилиб
қасқон автоматик равишда ўчади.
• Тугмасини (15) босиб қасқонни ишлатинг.
Қасқон ишлаганда суюқ кристалл
дисплей (14) ишга тушиб ишлаганини
билдирувчи сигнал эшитилади.
•
Автоматик усулда таом пишириш
тугмасини босиб (17) қасқонни: тухум
пишириш, балиқ пишириш, сабзавот,
гўшт, товуқ, гуруч пишириш, овқат иситиш
ҳолатларидан бирига ўтказишингиз
мумкин бўлади. Бундан ташқари «Р1»
ва «Р2» дастурга киритилган таом
пишириш ҳолатларидан бирини ҳам
1557.indd 72
1557.indd 72
14.02.2008 9:15:38
14.02.2008 9:15:38