74
ЎЗБЕК
белгиланг. Қасқон ишга тушадиган
вақтни энг камида 5 дақиқа, энг кўпи
билан эса 23 соат 55 дақиқа қилиб
белгилаш мумкин. Тугма ҳар сафар
босилганда қасқон ишга тушадиган
вақт 5 дақиқадан кўпайиб боради.
Белгиланган вақтни тасдиқлаш учун 19-
тугмани босинг.
• 15-тугмани босиб ўзингиз ҳохлаган
ишлаш ҳолатини танланг. Шундан
сўнг яна 19-тугмани босиб уни
тасдиқлайсиз.
• Суюқ кристалли дисплейда таймер
аломати, ишлаш ҳолати ва қасқон ишга
тушиб таом пишириш бошланадиган
вақт кўринади.
• Таом пишгандан сўнг сигнал эшитилиб
қасқон автоматик равишда овқатни
иссиқ сақлаш ҳолатига ўтади ва ушбу
ҳолатда яна 20 дақиқа ишлаб туради
(қасқон овқатни иситиш ҳолатида
ишлаётганда суюқ кристалл дисплейда
аломати ўчиб-ёниб туради).
• Овқатни иссиқ сақлаш ҳолати тугагандан
сўнг беш марта сигнал эшитилади
ва бир дақиқадан сўнг иккита сигнал
эшитилиб касқон автоматик равишда
ўчади.
• Қасқон овқат пиширишни бошлаш
вақтини кутиш ҳолатида турганида
16-тугмани босиб таймерни ўчириб
қўйишингиз мумкин.
Автоматик ўчириш
Қасқон бир дақиқа ичида ишлатилмаса
автоматик равишда ўчиб қолади. Қасқон
ўчишидан олдин икки марта сигнал
эшитилади. Ишлаётган вақтида 19-
тугмани босиб таом пишишини тўхтатиб
туришингиз, 15-тугмани босиб эса уни
ўчириб қўйишингиз мумкин.
Сув тамом бўлганини кўрсатиш
Сув идишидаги сув MIN ёзуви билан
кўрсатилган белгидан камайиб кетганда
сигнал чалиниб суюқ кристалл дисплейда
сув қуйиш кераклигини кўрсатувчи
аломати кўринади. Бундай ҳолатда
идишга (10) МАХ ёзуви билан кўрсатилган
аломатга етгунга қадар сув қуйиш лозим
бўлади.
Сув идишига сувни икки хил усулда қуйиш
мумкин. Биринчи усулда сув қасқондаги
сув қуйиш жойидан қуйилади (9) (1-расм).
Иккинчи усулда эса сувни сув идишининг
ўзига қуйиш мумкин бўлади (2-расм).
ДИҚҚАТ!
• Таом пишаётган вақтда қасқоннинг
қопқоғи ва буғлаш идишларига қўл
теккизманг. Бу вақтда улар иссиқ
бўлади.
•
Қўл куймаслиги учун ошхонада
ишлатиладиган қисқич ёки қўлқоп
ишлатишингиз мумкин. Буғ чиқиб
кетиши учун қопқоғини секин, қия қилиб
очинг. Қопқоқ остига йиғилган сув
томчилари тушиб кетиши учун уни бор
оз қасқоннинг устида кўтариб ушлаб
туринг.
• Овқат пишганлигини билиш учун тутқичи
узун ошхона асбобларини ишлатинг.
• Қасқоннинг бошқа қисмлари совугани
билан унинг ичидаги сув иссиқ бўлиши
мумкинлиги эсингиздан чиқмасин.
• Сув тушиш жойи, буғлаш идишлари
ва қопқоғи қўйилмаган қасқонни
ишлатманг.
МАСЛАҲАТ
• Гўшт, балиқ ва денгиз маҳсулотларини
яхшилаб, охиригача пиширинг.
• Ишлатиладиган маҳсулот музидан
туширилган бўлиши керак. Бироқ
сабзавот, балиқ, денгиз маҳсулотларини
музлаган ҳолатида ҳам пишириш
мумкин.
• Буғ идишларига ҳар хил маҳсулот
турларини солиб пиширганда гўшт,
парранда гўшти ва балиқни пастки
идишга солиб пиширинг. Шунда улардан
1557.indd 74
1557.indd 74
14.02.2008 9:15:38
14.02.2008 9:15:38