71
ЭЛЕКТР ҚАСҚОН
Буғда пиширилган таомларнинг мазаси
яхшироқ, киши жисми учун фойдали
хусусиятлари эса кўпроқ бўлади. Vitek
компаниясининг қасқонида пишган
таомингиз соғлиғингиз учун фақат
фойдали бўлади.
ҚИСМЛАРИ
1. Пастки буғлаш идиши «1»
2. Оралиқ буғлаш идиши «2»
3. Устки буғлаш идиши «3»
4. Гуруч ёки шўрва пишириладиган
идиш
5. Қопқоғи
6. Сув (сел) тўпланадиган идиши
7. Буғ чиқариш мосламаси
8. Қасқоннинг
устки
қисми
9. Сув қуйиш жойи
10. Сув идиши
11. Тўрли филтр
12. Бошқарув панели
13. Электр шнури
14. Суюқ кристалли дисплей
15. Ишлатиш/ўчириш тугмаси
16. Ўзи ўчадиган вақтга қўйиш (таймер)
ҳолатига ўтказиш тугмаси
17.
Таом пиширишни автоматик усулга
ўтказиш тугмаси
18. Овқат пишириш/иситиш вақти ва ўзи
ўчадиган вақтга қўйиш тугмаси
19. Овқат пиширишни бошлаш/тўхтатиш
тугмаси
ХАВФСИЗ ИШЛАТИШ ҚОИДАЛАРИ
Қасқонни ишлатишдан олдин ишлатиш
қоидаларини яхшилаб, диққат билан ўқиб
чиқинг.
• Қасқонни электрга улашдан олдин
хонадондаги электр қуввати қасқон
ишлайдиган ва унда кўрсатилган электр
қувватига тўғри келишини текшириб
кўринг.
• Қасқонни уйдан ташқарида ишлатманг.
• Жиҳозни текис ва қўзғолмайдиган жойга
қўйинг.
• Қасқонни девор ёки деворга илинган
жовонлар яқинида ишлатманг. Нимагаки
ундан чиқадиган қайноқ буғ жиҳозларни
шикастлантириши мумкин.
• Қасқонни фақат унга қўшиб бериладиган
қисм ва ашёлари билан ишлатинг.
• Биринчи марта ишлатишдан олдин
унинг таом пишадиган ва турадиган
қисмларининг ҳаммасини яхшилаб
ювиб олинг.
•
Қасқонни ишлатишдан олдин сув
идишига сув солинг. Акс ҳолда жиҳоз
бузилиши ёки шикастланиши мумкин.
• Ишлатган вақтингизда айниқса эҳтиёт
бўлинг, нимагаки қасқоннинг ўзи, ундаги
сув ва буғ жуда иссиқ, қайноқ бўлади.
• Айниқса қопқоғини очганда иссиқ буғ
куйдиришидан эҳтиёт бўлинг.
• Қопқоғини очганда, буғлаш идишларини
олганда ошхонада ишлатиладиган
қисгич ишлатинг ёки қўлқоп кийиб олинг.
• Ичида иссиқ таом турган жиҳозни
кўтариб бошқа жойга олманг.
•
Ишлаётган жиҳозни қаровсиз
қолдирманг. Ишлаётган жиҳознинг
олдида болалар ва имконияти
чегараланган инсонлар бўлганда
айниқса эҳтиаёт бўлинг.
• Қасқон идишларини микро тўлқинли
печга солиб ёки электр, газ плиталари
устига қўйиб ишлатманг.
• Ишлатилмаган вақтда, буғ идишларини
қўйганда ёки чиқариб олганда,
тозалашдан олдин албатта қасқонни
электрдан узиб қўйинг.
• Жиҳозни электрдан узганда шнуридан
эмас, вилкасидан тортиб розеткадан
чиқариб олинг.
•
Электр шнури болаларнинг қўли
етадиган жойда осилиб қолмаганлигига
қараб туринг.
• Жиҳозни болаларнинг қўли етмайдиган
жойда сақланг.
• Ҳеч қачон жиҳозни, электр шнури ёки
электр вилкасини сувга солманг. Акс
ҳолда электр токи уриши мумкин.
ЎЗБЕК
1557.indd 71
1557.indd 71
14.02.2008 9:15:38
14.02.2008 9:15:38