ЎЗБЕК
56
ЎЗБЕК
57
декодирланган РСМ форматида бўлади.
-
PCM ЧИҚИШИ
Белгилаш учун аудио форматлардан бирини танланг: 48 К, 96 К.
•
DOLBY ТИЗИМИН БЕЛГИЛАШ
•
ИККИ КАРРА МОНО
Стерео: чиқиш сигнали стереофоник бўлади
Чап моно: чап канал чиқиш сигнали
Ўнг моно: ўнг канал чиқиш сигнали
Аралаш моно: ўнг ва чап каналларнинг ўртача чиқиш сигнали
ДИНАМИЧЕСКИЙ ДИАПАЗОН
Кечаси юқори динамик диапазонли овозли дастурлар эшитилганда
ушбу режимни танлаш овозни жуда паст даражага тушириб овоз
сифатини сақлаб қолиш имкониятини беради. Бу имконият овоз
сифатини сақлаб қолган ҳолда оила аъзоларингизни безовта
қилмаслик имконини беради.
•
ЭКВАЛАЙЗЕР
•
РЕЖИМ
Эквалайзер еттита режимда ишлайди. Дискнинг мазмуни ва
таъбингизга қараб улардан исталган бирини танлаб овоз чиқишини
ўзгартиришингиз мумкин.
•
ПАСТ ЧАСТОТАЛАР, ЮҚОРИ ЧАСТОТА ВА СУПЕР БАСНИ
КУЧАЙТИРИШ
Ишлатиш: овоз частоталарини кучайтиради
•
HDCD
Рақамли филтрнинг қуйидаги параметрларидан бирини танлашингиз
мумкин: ЎЧИРИЛГАН, 44.1 К, 88.2 К. Олдиндан белгиланган ҳолатига
кўра филтр ўчирилган бўлади.
Видеони белгилаш саҳифаси
• ТВ-РЕЖИМ
CVBS: компонентли видеосигналга ўтиш
YUV: Y Cb/Pb Cr/Pr улаш ўрни билан компонентли улаш ўрнига
уланганда ушбу режимни танланг.
RGB: SCART улаш ўрни билан уланганда ушбу режимни танланг.
РАЗВЕРТКА: Агар YUV режими танланган бўлса прогрессив кўрсатиш
усулини ишлатишингиз ёки ўчириб қўйишишнгиз мумкин.
КАЧЕСТВО (сифат) тасвир аниқлиги, ёрқинлиги, тиниқлиги, туси,
рангли, тўлалиги, ёрқинлик сигнали даражасини сақлаб туришни
(ёришишни сақлаб туриш) истагингизга қараб ўзгартиришингиз
мумкин.
•
HDMI БЕЛГИЛАШ
Қуйидаги параметрлардан бирини танлашингиз мумкин: HDMI
(ўчирилган/ишлаяпти), Источник звука (АВТО, РСМ)
Алоҳида белгилашлар саҳифаси
ТВ ТИП (телевидение тури)
Телевизорингиз турли телевидение тизимларига мос келади. PAL,
NTSC ёки АВТО (Мульти) дан исталган бирини танлашингиз мумкин.
Авто (Мульти): Телевизор диск ёзилган тизимга автоматик равишда
ўтади
NTSC: ушбу тизим АҚШ, ТАЙВАН, ЯПОНИЯ ва бошқа давлатларда
ишлатилади
PAL: ушбу тизим ХИТОЙ, ЕВРОПЕ, ГОНКОНГ ва бошқа жойларда
ишлатилади
•
РВС (тасвирни назорат қилиш)
Тасвирни назорат қилиш РВС фунциясини ишлатишингиз ёки
ўчириб қўйишингиз мумкин.
•
ЗВУК
(овоз тилини танлаш), СУБТИТРЛАР, ДИСК МЕНЮСИ
Ушбу параметрларни хохишингизга қараб олдиндан
ўзгартиришингиз мумкин. Агар сиз киритган ўзгартиришлар
дискдаги ёзувга тўғри келса диск сизнинг хохишингизга қараб
ўқилади. Акс ҳолда диск олдиндан белгиланган қоидаларга кўра
ўқилади. Диск ўқилиши ушбу белгиланишлар AUDIO ва SUBTITLE
тугмалари босилиб ўзгартирилиши мумкин.
•
ЁШГА ҚАРАБ КЎРИШНИ ЧЕКЛАШ
Ушбу функция ота-оналарга фарзандлари кўришлари мумкин
бўлмаган дискларни химоя қилиш имконини беради. Ушбу
функция билан химоя қилинган даражадан юқори бўлган диск
кўрсатилмайди.
•
ПО УМОЛЧАНИЮ (олдиндан белгиланган)
Заводда белгиланган ҳолатга қайтиш
Парол қўйиш
•
ПАРОЛ РЕЖИМИ
Парол режими ЎЧИРИЛГАН ҳолатда ота-она назорати даражасини
белгилашингиз мумкин (СТРАНИЦА ИНДИВИДУАЛЬНЫХ
НАСТРОЕК => ВОЗРАСТН. ОГР. менюсида кўрсатилган).
Чеклаш даражасини белгиламаслик учун парол режимини
ИШЛАТИНГ
•
ПАРОЛ
Бу саҳифада паролни ўзгартиришингиз мумкин бўлади. Менюда
кўринган ойнада ПАРОЛЬ => ИЗМЕНИТЬ ни танланг. Олдин эски
паролни киритинг (олдиндан белгиланган парол 136900), шундан
сўнг янги паролни киритинг ва яна бир марта паролни киритиб уни
тасдиқланг. Янги паролни сақлаш учун PLAY тугмасини босинг.
Асосий функциялари
POWER (ишлатиш)
• Плеернинг олд панелидаги STANDBY тугмасини ёки олисдан
бошқариш пултидаги POWER тугмасини босиб плеерни ишлатинг.
• Кутиш режимига ўтиш учун олисдан бошқариш пултидаги POWER
тугмасини босинг.
OPEN/CLOSE (диск қўйиш лаппагини очиш/ёпиш)
• Диск қўйиладиган лаппакни очиш учун плеер олд панелидаги
OPEN/CLOSE тугмасини ёки олисдан бошқариш пултидаги
тугмасини босинг. Дискни лаппакка ишлаш томонини пастга
қилиб (ёрлиқ томонини юқорига қилиб) қўйинг. Лаппакни ёпиш
учун OPEN/CLOSE тугмасини яна бир марта босинг ва плеер
автоматик равишда дискни ўқий бошлайди. (МРЗ ва JPEG
дисклари автоматик равишда ўқилмайди)
VOLUME (овоз баландлигини ўзгартириш)
• Овоз баландлигини кўтариш ёки тушириш учун /-
тугмасини босинг.
MUTE (овозни ўчириш)
• Овони ўчириш учун MUTE тугмасини босинг. Овозни яна
чиқариш учун MUTE тугмасини яна бир марта босасиз ёки овоз
баландлигини ўзгартириш тугмасини босасиз.
PLAY/PAUSE (дискни ўқиш/тўхтатиб туриш)
• Диск ўқилиши учун плеер олд панелидаги ёки олисдан бошқариш
пултидаги ► тугмасини босинг. Диск ўқилишдан тўхтаб туриши
учун плеер олд панелидаги ёки олисдан бошқариш пултидаги
PAUSE тугмасини босинг. Одатдаги усулда кўрсатишга ўтиш учун
► тугмасини босинг.
STOP (диск ўқилишини тўхтатиш)
• DVD, SVCD, VCD, CD дисклар ўқилганда STOP тугмасини бир
марта боссангиз плеер диск ўқишдан тўхтаган жойни эслаб
қолади. Яна давом эттириш учун олисдан бошқариш пултидаги
ёки плеер олд панелидаги ► тугмасини босинг. Диск ўқилишини
тўла тўхтатиш учун STOP тугмасини иккинча марта босинг.
F.REV ◄◄ F.FWD ►► (олдинга/орқага тез ўтказиш)
• Олдинга тез ўтказиш учун F.FWD ►► тугмасини босинг.
• Орқага тез ўтказиш учун F.REV ◄◄ тугмасини босинг
PREV I◄◄/ NEXT ►►I (олдинги/кейинги трекка ўтиш)
• DVD дисклар ўқилаётган вақтда олдинга парчага ўтиш учун
панелдаги ёки олисдан бошқариш пултидаги PREV (I◄◄)
тугмасини босинг.
• SVCD, VCD, CD дисклар ўқилаётган вақтда олдинги трекка ўтиш
учун PREV (I◄◄) тугмасини босинг.
• DVD дисклар ўқилаётган вақтда кейинги парчага ўтиш учун
панелдаги ёки олисдан бошқариш пултидаги NEXT (►►I)
тугмасини босинг.
• SVCD, VCD, CD дисклар ўқилаётган вақтда кейинги трекка ўтиш
учун NEXT (►►I) тугмасини босинг.
PROG (дастурлаш)
• Агар дискда иккита ёки ундан кўп трек, парча ёки сарлавҳа бўлса
ушбу тугмани ишлатиб уларни кўриш ёки эшитиш тартибини
белгишингиз мумкин.
• Дастурлаш режимига кириш учун PROG тугмасини босинг ва
экранда дастурлаш менюси кўринади. Трекнинг, парчанинг ёки
сарлавҳанинг рақамини киритиш учун рақамли тугмаларини
босинг. 10 ва ундан ортиқ рақамли трек рақамини киритиш учун
10+ тугмасини ишлатинг. ( мисол учун, 26 рақамини киритиш
учун тугмаларни қуйидаги тартиб билан босиш керак бўлади:
10+,10+,6). Агар ёзувлар 10 тадан кўп бўлса дастурлаш
жадвалини давом эттитириш учун NEXT ►► I тугмасини босинг
(кўпи билан 20 ёзувни киритиш мумкин). Ўтиш учун ўтказиш
тугмаларини (↓→←↑) босинг. Дастурлаш тугагандан сўнг ўтказиш
тугмалари ёрдамида «начать» (бошлаш) ёзувини танланг ва
дастурланган тартибда ўқилиши учун ► тугмасини босинг.
• МРЗ, DiV X дискларини дастурлаб бўлмайди! Файллар рўйхатини
очиш учун PROG тугмасини босинг. Ўтказиш тугмасини босиб
керакли файлни танлаб олишингиз мумкин.
TITLE/PBC (сарлавҳалар/тасвирни назорат қилиш)
• DVD дисклар ўқилган вақтда асосий менюни чиқариш учун TITLE/
PBC тугмасини босинг (баъзи дискларда ушбу тугма босилганда
дискнинг менюсига ўтилади)
Диск қўйилгандан сўнг, агар PBC функцияси ишлаётган
бўлса, плеер автоматик равишда менюни кўрсатади (тизимни
белгилашдаги алоҳида белгилашлар саҳифасига қаранг).
Ушбу режимда сиз тегишли рақамли тугмани босиб трекнинг
рақамини танлашингиз мумкин. TITLE/PBC тугмасини босинг ва
телевизорда РВС OFF (ўчирилган) ёзуви кўринади ҳамда бундай
ҳолатда диск автоматик равишда ўқишга ўтади.
VCD1.1, CDDA ва МРЗ дискларда РВС менюси бўлмайди.
Downloaded From DvDPlayer-Manual.com Vitek Manuals