ЎЗБЕК
65
Плеер турли функцияларидан фойдаланиш
Плеер олд панелидаги ишлатиш тугмаларининг жойлашиши
Плеер олд панелидаги тугмаларнинг вазифаси олисдан бошқариш
пултидаги худди шундай тугмаларнинг вазифаси билан тўла мос
келади. Бу борадаги батафсил маълумот қуйида берилган.
Олисдан бошқариш пултининг ишлатиш тугмалари
STANDBY (кутиш режими)
Ушбу тугма бир режимдан бошқасига – оддий, ишлаш ва кутиш
– режимларига ўтганда ишлатилади
OPEN/CLOSE (очиш/ёпиш)
Ушбу тугма диск қўйиш жойини очиш ва ёпиш учун ишлатилади
Диск қўйиш жойини очиш учун OPEN/CLOSE тугмасини босасиз.
Диск қўйиш жойини ёпиш учун эса OPEN/CLOSE тугмасини яна бир
марта босиш керак бўлади.
SUBTITLE (субтитр)
Ушбу тугма ёрдамида субтитрларни экранга чиқариш ва субтитрлар
тилини белгилаш мумкин. Ушбу функциянинг ишлаши диск акс
эттирадиган дастурга боғлиқ бўлади.
GOTO (ўтиш)
DVD-диск ишлаётганда ушбу тугмадан фойдаланиб керакли сарлавҳа
ёки бобга ёки бир сарлавҳа ёки боб ичидаги белгиланган кўрсатиш
жойига ўтиш мумкин. Super VCD, VCD, CD-дисклар қўйилганда ушбу
тугмадан фойдаланиб керакли вақтга ёки трекка ўтиш мумкин.
Эслатма: VCD дисклар қўйилганда PBC режими ўчирилган
(OFF)бўлиши керак.
0 – 9 рақамлари туширилган тугмалар
Рақамлар туширилган тугмалар кўрсатиш вақти ёки сарлавҳанинг,
боб ёҳуд трекнинг рақамини киритиш учун ишлатилади. Экранда
дискдаги ёзувлар кўринганда тугмаларни босиб керакли трек, боб ёки
сарлавҳа рақамини киритиб ENTER (киритиш) тугмасини босинг.
VCD дискларни кўрганда (PBC режими ўчирилган) 0-9 рақамли
тугмалардан фойдаланиб керакли трекка ўтиш мумкин
CLEAR (тозалаш)
Ушбу тугма босилганда олдин киритилган рақамларнинг ҳаммаси
ўчиб кетади.
MENU (меню)
DVD-дисклар қўйилганда MENU (меню) тугмасини босиб дискдаги
менюга ёки жорий сарлавҳага ўтиш мумкин.
Эслатма: ушбу функциянинг ишлаши қўйилган дискнинг дастурига
боғлиқ бўлади.
VCD/SVCD-дисклар қўйилганда MENU (меню) тугмаси ёрдамида PBC
режимини ишлатиш ва ўчириш мумкин.
SETUP (ўзгартириш)
Ушбу тугмани босиб системани ўзгартириш менюсига киришингиз
мумкин. Менюдан чиқиш учун ушбу тугмани яна бир марта босасиз.
DISPLAY (дисплей)
Ушбу тугма босилганда экранда қўйилган дискнинг кўрсатгичлари
пайдо бўлади.
TITLE (сарлавҳа)
Керакли сарлавҳага ўтиш учун ушбу тугмани босасиз. (ушбу
функциянинг ишлаши дискдаги дастурга боғлиқ бўлади).
Кўрсатгичли тугмалар (юқорига, пастга, ўнгга, чапга)
Кўрсатгичли тугмалар (яна бошқа бир номи – ўтказиш тугмалари)
курсорни меню сатрлари орасида ҳаракатлантириш учун ишлатилади.
ENTER (киритиш)
Менюнинг ажратиб кўрсатилган ўрнига кириш ёки буйруқни ижро
эттириш учун ENTER тугмасини босасиз
REV (орқага)
DVD, CD или VCD-диск қўйилган вақтда ушбу тугмани босиб орқага
қайтаришингиз мумкин. Плеер дискдаги ёзувларни орқа томонга
қараб кўрсата бошлайди. Ўтказиш турли тезликда бажарилиши
мумкин. Яна одатдаги кўриш режимига ўтиш учун PLAY/PAUSE
(кўриш/тўхтатиб туриш)тугмасини босинг.
FWD (олдинга)
DVD
, CD, VCD-дискларни кўраётган вақтда ушбу тугмани босиб
тасвирни тез олдинга ўтказишингиз мумкин бўлади. Плеер дискдаги
тасвирни олдинга қараб тез айлантира бошлайди. Ўтказиш тезлигини
турлича қилиб белгилаш мумкин. Яна одатдаги кўриш режимига ўтиш
учун PLAY/PAUSE (кўриш/тўхтатб туриш)тугмасини босинг.
PREW (олдингиси)
DVD, CD, VCD-дисклар қўйилганда ушбу тугмани босиб олдинга боб,
сарлавҳа ёки трекка ўтиш мумкин.
NEXT (кейинги)
DVD, CD, VCD-дисклар қўйилганда ушбу тугмани босиб кейинги боб,
сарлавҳа ёки трекка ўтиш мумкин.
STOP (тўхтатиш)
Тугма бир марта босилганда плеер тўхтайди, бироқ кўрсатилаётган
жойни эслаб қолади. Тугма икки марта босилганда кўрсатиш
тўлалигича тўхтайди ва кўрсатилаётган жой ҳақидаги маълумот
сақлаб қолинмайди
PLAY (айлантириш)
Агар диск тўхтатилган ёки тўхтаб турганда ушбу тугма босилса диск
яна айлана бошлайди.
Pause (тўхтатиб туриш)
Диск айланаётганда ушбу тугмани бир марта босиб плеерни тўхтатиб
туришингиз мумкин.
/- (овозни кўтариш/пасайтириш)
VOL(+) тугмасини босиб овозни кўтарасиз ва VOL(-) тугмасини билан
овоз баландлигини пасайтирасиз.
REPEAT (қайтариш)
Тугма ҳар сафар қайта босилганда дискдаги ёзувларни қайтариш
режими ўзгаради. CD, VCD дисклар қўйилганда уч хил режимда
қайтариш мумкин бўлади: диск ичидаги битта элементни
қайтариш(Single), дискдаги барча элементларни қайтариш(ALL) ва
қайтариш элементи ўчирилган (OFF).
DVD-дисклар қўйилганда қайтариш режими уч хил режимда ишлайди:
бобни қайтариш(Chapter),сарлавҳани қайтариш (Title) ва қайтариш
режими ўчирилган(OFF).
Эслатма: VCD-диск қўйилганда PBC режими ўчирилган бўлиши керак.
A-B (парчани қайтариш)
Диск айланаётган вақтда парча бошида А-В тугмасини биринчи марта
босасиз ва парча охирида уни иккинчи марта босасиз. Шундан сўнг
плеер белгиланган парчани ўзи қайтараверади. Парчанинг боши ва
охири қайтарилишини тўхтатиш учун А-В тугмасини учинчи марта
босасиз.
Эслатма: CD/VCD/SVCD-дисклар қўйилганда нуқтанинг боши ва
охирини битта трекнинг ичидагина белгилаш мумкин.
DVD-дисклар қўйилганда парчанинг боши ва охири битта бобнинг
ичида ҳам турли бобларда ҳам бўлиши мумкин.
ANGLE (кўриш бурчаги)
Дискдаги ёзувларни кўриш учун ANGLE тугмасини босасиз. Ушбу
функциянинг ишлаши ёки ишламаслиги дискнинг дастури ва
мундарижасига боғлиқ бўлади.
MUTE (овозни ўчириш)
Овозни ўчириб қўйиш учун MUTE тугмасини босасиз. Овозни яна
чиқариш учун эса тугмани яна бир марта босишингиз керак бўлади.
SLOW (секинлаштириб кўрсатиш)
DVD, VCD, SVCD-дисклар қўйилган вақтда ушбу тугмани босиб
тасвирни секинлаштириш мумкин бўлади. SLOW тугмаси қайта
босилганда тасвир яна ҳам секинлашади. Одатдаги режимга қайтиш
учун PLAY (айлантириш) тугмасини босасиз.
V-MODE (видео режим)
STOP (тўхтатиш), OPEN TRAY (диск қўйиш жойи очиқ), NO DISC (диск
йўқ) тўхтатиш режимларидан бирида V-MODE тугмасини босиб бошқа
видео чиқиш режимини танлайсиз.
AUDIO (аудио)
DVD, SVCD дисклар қўйилганда AUDIO тугмасини босиб бошқа тилни
танлайсиз.
4076new.indd 65
29.10.2008 10:39:55
Downloaded From DvDPlayer-Manual.com Vitek Manuals