ЎЗБЕК
25
Фойдаланиш қоидалари
Жиҳозни электрга улашдан, ишлатишдан ва
тўғрилашдан олдин қоидаларини диққат билан
ўқиб чиқинг. қўлланмада кўрсатилган жиҳозни
ишлатишга оид огоҳлантириш ва тавсияларга
тўлиқ амал қилинг.
Кейинчалик лозим бўлганда маълумот олиш
учун қўлланмани сақлаб олиб қўйинг.
ХАВФСИЗЛИК ҚОИДАЛАРИ
• Электр токи урмаслиги учун жиҳознинг
корпусини ўзингиз очишга ҳаракат қилманг.
• Жиҳозни фақат хизмат марказларидаги
малакали усталаргина таъмирлашлари
мумкин.
• Жиҳоз кучланиши 100-240 В ва частотаси
50-60 Гц бўлган ўзгарувчан электр токига
уланган адаптердан қувват олиб ишлайди.
Электр тармоғидаги кучланиш адаптер
ишлайдиган кучланишга тўғри келишини
текшириб кўринг. Электр тармоғига
улаганда фақат жиҳоз билан қўшиб
бериладиган адаптернигина ишлатинг.
• Ёнғин чиқмаслиги ва электр токи
урмаслиги учун жиҳозни ёмғирда
қолдирманг, сув теккизманг, унга
сув томчилари тегмаслиги ва сув
сачрамаслигига қараб туринг. Ёнғин
чиқмаслиги ва электр токи урмаслиги
учун жиҳозни намлик кўп бўладиган
жойларга қўйманг. Жиҳозни сувга солиш
таъқиқланади.
• Жиҳозни бирор носозлик бўлганда
адаптерни тармоқдан тез чиқариб олиш
мумкин бўладиган қилиб қўйиш лозим
бўлади.
• Жиҳоз ишлаб турганда адаптерни
электрдан ажратиб олманг.
• Жиҳозни ҳаво яхши айланадиган жойга
қўйинг.
•
Жиҳозни иссиқ чиқарадиган, қуёш нури
тўғри тушадиган, буғ тегадиган, мойли,
чанг кўп бўлган ва тебраниб турадиган
жойларга қўйманг.
• Жиҳоз корпусидаги тирқишларга бирор
ёт жисм кирмаслиги лозим, акс ҳолда
жиҳоз ёниб кетиши ёки электр токи
уриши мумкин. Шундай ҳол бўлган
ҳолатда жиҳозни тез электрдан узиб яна
ишлатишдан олдин малакали усталарга
кўрсатиб олинг.
• Жиҳозни тушириб юборманг.
• Жиҳозни жуда юқори ва жуда паст
ҳароратли жойда қолдирманг. Жиҳоз
сақланиши мумкин бўлган ҳарорат -40°С
60°С даража, ишлаши мумкин бўлган
ҳарорат эса -5°С 40°С даража.
• Тозалашдан олдин жиҳозни электрдан
узиб қўйинг. Жиҳозни юмшоқ мато
билан тозаланг. Тозалаш учун суюқ ва
пуркаладиган воситаларни ишлатиш
таъқиқланади.
• Транспорт хайдаганда жиҳозни
ишлатманг. Жиҳозни хайдовчи экрандаги
тасвирни кўриши мумкин бўлган жойга
қўйиб ишлатманг. Акс ҳолда бу ҳолат
транспорт урилиб кишилар жароҳат олиши
ва моддий зарар етишига сабаб бўлиши
мумкин.
• Телевизор экранини бармоқ билан
босманг, унга ўткир жисмларни теккизманг
акс ҳолда у шикастланиши мумкин.
Эсингизда бўлсин!
Экранда оқиш ва
қорамтир нуқталарнинг бўлиши телевизор
бузилганлигини билдирмайди. Бу ҳолат TFT-
LCD технологияси учун табиий ҳисобланади.
Тавсифи
1. Узаядиган антенна
2. TFT-LCD экран
3. Менюга кириш тугмаси MENU
4. PICT тугмаси
5. Автоматик қидириш тугмаси AUTO
6. Бир ишлаш ҳолатидан иккинчи ишлаш
ҳолатига ўтказиш тугмаси MODE
7. 8. Овозни баланд қилиш/пасайтириш
тугмаси VOL + / -
9. 10.Канални ўзгартириш тугмаси CH + / -
11. Олисдан бошқариш пултидан келадиган
сигнални қабул қилиш нуқтаси
12. Ишлатиш тугмаси Power
13. Ташқи антеннани улаш ўрни
14. AV In 1 улаш ўрни
15. AV In 2 улаш ўрни
16. Қулоққа тутиб эшитиш мосламасини улаш
ўрни
17. DC +12V электр адаптерини улаш ўрни
18. Динамик
Олисдан бошқариш пулти тугмаларининг
вазифаси
• 0-9 рақами туширилган тугмалар ва
- / -- тугмаси канал рақамини киритиш
учун ишлатилади (0-қ55). 0 дан 9 гача
бўлган канал рақамини киритиш учун
5016IM.indd 25
21.02.2008 11:26:00
Содержание VT-5016 BK
Страница 2: ...5016IM indd 2 21 02 2008 11 25 59 ...
Страница 32: ...5016IM indd 32 21 02 2008 11 26 01 ...