ЎЗБЕК
5
Симсиз метеостанция VT-6400
Ушбу жиҳоз билан бирга ички барометр
қўйилган асосий блок (метеостанция), харорат
ва намлик даражасини олисдан ўлчовчи
бир дона ўлчагич ва ток кучини мослаш
жиҳози (адаптер) қўшиб берилади. Асосий
блок турли жойларга ўрнатилган уч дона
масофадаги ҳарорат ва намлик даражаларини
ўлчаш датчиклари билан боғланиб туриш
имкониятига эга. Масофадаги датчик
маълумотни 433МГц частотасида узатиб
туради. Симсиз метеостанция ҳарорат ва
намлик даражасининг энг юқори ва энг паст
кўрсатгичларини хотирасида сақлаб қолади,
ушбу кўрсатгичларнинг мақбуллик даражасини
баҳолайди.
Метеостанция кейинги 12-24 соат ичида об-
ҳаво қандай бўлишини тасвирлар ёрдамида
кўрсатади, хона ичидаги ҳарорат ва намлик
даражаси қандайлиги кўрсатади ёки ушбу
маълумотни масафадаги датчикдан олади,
вақтни, календар, қуёш чиқиши ва ботиши
вақтини кўрсатади.
Асосий блокка бир мартага ёки ҳар куни
бир вақтга қўйиш мумкин бўлган қўнғироқли
соат ўрнатиллган бўлиб соат қўнғироғини
қайта чалинадиган қилиб белгилаш мумкин.
Шунингдек, белгиланган ҳарорат даражасидан
ошиб кетганда ҳам жиҳоз қўнғироқ чалиб
огоҳлантиради.
ТАВСИФИ
АСОСИЙ БЛОК
А. СУЮҚ КРИСТАЛЛ ЭКРАНЛИ ДИСПЛЕЙ
Суюқ кристлалл экранли дисплейда
бўладиган ҳавонинг белгилари (1), хона
ичидаги ёки масофадаги датчик (2)
ҳарорат ва намлик даражаси, қизиш
даражаси (heat index) (3), жорий вақт (4),
қуёш чиқиши ва ботиши вақти (5) ва ҳаво
босими (6) кўрсатиб турилади.
В. ҚЎНҒИРОҚНИ ҚАЙТАРИШ/ЁРИТГИЧНИ
ЁҚИШ ТУГМАСИ (SNOOZE/LIGHT)
Ушбу тугма билан қўнғироқ чалинишини
қайтариш ва суюқ кристалл экран
ёритгичини ишлатиш мумкин.
С. ҚЎНҒИРОҚ ЧАЛИНИШИ/ДИАГРАММА
ТУГМАСИ (ALARM/Chart)
Ушбу тугма билан соат қўнғироғи
чалинадиган вақтни қўйиш ва ҳарорат
даражаси чегарасини белгилаш мумкин
бўлади.
Қўнғироқ чалинадиган вақтни белгилаш/
чалинаётган қўнғироқни ўчириш учун ушбу
тугмани босиб ушлаб туринг.
Ҳарорат ва намлик даражаси
кўрсатгичлари чиқиши учун об-ҳаво
маълумоти ва ҳаво босими режимида
ушбу тугмани босиб ушлаб туриш керак
бўлади.
D
. БЕЛГИЛАШ ТУГМАСИ (SET)
Ушбу тугма белгиланган кўрсатгичларни
тасдиқлаш лозим бўлганда босилади.
Жорий режимга қайтиш
Ҳарорат Целсий ёки Фаренгейтда - ºС/ºF
ўлчанишини танлаш учун ушбу тугмани
босиб ушлаб туринг ва ушбу ҳолда
тегишли режим танланган бўлиши керак.
E. ХОТИРА ТУГМАСИ (MEM)
Ҳарорат, намлик даражаси ва
ой календарининг белгиланган
кўрсатгичларини кўриб чиқиш тугмаси
F. ЎЗГАРИШЛАРНИ КЎРИБ ЧИҚИШ
ТУГМАСИ (HISTORY)
Сўнги кеча кундузда денгиз сатҳига
нисбатан ҳаво босими қандай
ўзгарганлигини кўриб чиқиш тугмаси
G. КАНАЛЛАРНИ ЎЗГАРТИРИШ ТУГМАСИ
(CHANNEL)
Масофадаги датчиклардан маълумот
олиш каналини ўзгартириш тугмаси
Турли каналлардан келаётган ҳарорат ва
намлик даражаси ҳақидаги маълумот ўрин
алмашиб кўриниши учун (
) аломати
пайдо бўлгунга қадар ушбу тугмани босиб
ушлаб туринг.
H. “-“ ТУГМАСИ
Жиҳоз ишлаш режимини соат мили
айланиши томонга ўзгартириш тугмаси
Киритилган кўрсатгич миқдорини
камайтириш. Киритилаётган кўрсатгични
тез ўзгартириш учун ушбу тугмани босиб
ушлаб туринг.
Масофадаги датчиклардан олинган
маълумотни акс эттиради.
I. “+” тугмаси
Жиҳоз ишлаш режимини соат мили
айланишига тескари томонга ўзгартириш
тугмаси
Киритилган кўрсатгич миқдорини
кўпайтириш. Киритилаётган кўрсатгични
тез ўзгартириш учун ушбу тугмани босиб
ушлаб туринг.
J
. БАТАРЕЯ СОЛИНАДИГАН БЎЛМА
UM-3 ёки “АА” туридаги 4 дона батарея
солинади.
6400IM.indd 53
23.01.2009 10:14:49